Хар қандай янги бизнес даслаб ғоя шаклида мавжуд бўлади, ушбу
ғояни амалиётга жорий этилгандан сўнг реал бизнесга айланади.
Маълумот учун, Facebookни яратиш ғояси Марк Зекербергга мактабда ўқиб юрган пайтда келган, Ҳарвардга ўқишга киргандан сўнг, олий таълим муассасаси маъмуриятига аналог тармоқ ресурсини яратиш ғояси билан чиқади. Бироқ таълим муасассаси бу инновацион ғояни баъзи сабабларга кўра рад этди. Марк Зукербер 2003 йилнинг 28 октябрь куни, Фаcемаш интернет саҳифаси учун код ёзади ва унда Ҳарвард университети компьютер тармоғига кириб кўчириб олинган, шахсий расмларни нашр қилади. Сайт қисқа муддат ичида оммалашиб кетади, ушбу сайтда бўлиб ўтган лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида, ўзининг гуруҳдошларига алоҳида сайт яратади. Кейинги семестрдан бошлаб, Зукерберг янги веб саҳифа учун код ёза бошлайди. Ва ниҳоят 2004 йилнинг 4 февралида Зукерберг www.thefacebook.com интернет манзилида жойлаштиради. Мазкур ғоя Facebook номини олади.
Бизнес ғояларни бошқалар ўғирламаслиги учун уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш имкони мавжудми?
Бирор-бир бизнес ғоя номоддий бизнес активга айлантирилмаса
унинг ҳуқуқий ҳимоя қилиниши деярли имконсиз.
Масалан, муаллифлик ҳуқуқи ғояларнинг ўзини эмас, балки фақат ғоялар ифодасини ҳимоя қилади (улар қандайдир тарзда ёзиб олинган ёки ўрнатилгандан кейин). Бу фикрни ифодалаш дихотомияси деб номланади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, у ғоянинг ўзини эмас, балки фақат ғоянинг натижасини ва бу фикрни ифодалаш усулини ҳимоя қилади.
Биз сизга кўп йиллик тажрибаларимиз асосида бизнес ғоянгизни
ҳимоя қилиш учун қуйидаги бир нечта усуллардан фойдаланишингизни
тавсия қиламиз.
Хусусан, ошкора қилмаслик (махфийлик) тўғрисидаги шартномалар; тижорат сири режими ўрнатиш; товар ва хизмат кўрсатиш белгилари олиш; саноат мулки объектларига патентлаш; муаллифлик ҳуқуқининг ҳимоя белгиларини қўллаш, муаллифлик ҳуқуқини эътироф этиш.