Айрим тадбиркорлик субъектлари учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган ахборотга нисбатан тижорат сири режими ўрнатмаслиги натижасида бозордан чиқиб кетади, бази ҳолларга эса бонкротликка учрайди.
Тижорат сирига маълум маҳсулотнинг таркиби, рақобатчилардан устунликни таъминловчи махфий бизнес маълумотлари, ишлаб чиқариш жараёнлари, тадқиқот усуллари, етказиб берувчи ва мижозлар рўйхати, реклама стратегиялари, молиявий маълумотлар, формулалар, рецептлар, ишни юритиш методикаси ва бошқалар кириши мумкин.
Амалдаги қонунчиликка асосан тижорат сири мулкдорининг ҳуқуқлари мулкдор (бизнес эгаси) томонидан ахборотга нисбатан тижорат сири режими ўрнатилган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори томонидан ўрнатилади. Тижорат сири режимини ўрнатиш шартнома асосида конфидент зиммасига ҳам юклатилиши мумкин.
Тижорат сирининг мулкдори «тижорат сири» грифини қўйиш ва олиб ташлашни, тижорат сирини қўлга киритиш, ундан фойдаланиш ва уни ошкор этиш шартларини, муҳофаза қилиш усулларини, тижорат сирини топшириш воситаларини танлашни мустақил равишда белгилайди.
Тижорат сири режими тижорат сирининг мулкдори ёки конфидент томонидан қуйидаги чора-тадбирлар кўрилганидан кейин ўрнатилган деб ҳисобланади:
тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг рўйхати ва ҳажмини белгилаш;
тижорат сири билан муомалада бўлиш тартибини белгилаш ва бундай тартибга риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш;
тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган шахсларни ҳисобга олиш;
тижорат сири акс этган моддий жисмларга ёки тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларнинг реквизитлари таркибига унинг мулкдорини кўрсатган ҳолда «тижорат сири» грифини қўйиш.
Тадбиркорлик фаолиятингизда зарурат туғилганда давлат органлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофоза қилиш органлари, бизнес ҳамкорлар, ўз ҳодимларингиз ва бошқаларга тақдим этилаётган ахборот тижорат сири эканлиги, уни ошкор қилмаслик лозимлиги ва ошкор этилган тақдирда жавобгарлик мавжудлигини эслатган ҳолда тақдим этиш.
Шунингдек, ходимнинг мажбуриятлари сифатида сизнинг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик юзасидан меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага бандларни киритиш лозим. Шу билан бирга, мехнат шартномасига тижорат сири маълум бўлган ходимларга мажбурият
сифатида ушбу тижорат сиридан фойдаланган ҳолда кейинчалик рақобат қилмаслик, равобатчиларга ишга ўтган тақдирда уларга тижорат сирини ошкор қилмаслик каби бандларни кииртиш мумкин.
Шуни ёдда тутингки, меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини
ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.