Бизнесни ҳимоя — бизнесни ҳимоя қилиш бўйича бошқа хизматларни тақдим этамиз
#consultation
Консалтинг хизматлари:
  • Тадиркорлик субъектларни давлат рўйхатдан ўтказишга (қайта ташкил этилишига) кўмаклашиш
  • Тадбиркорлик субъектларининг тасис ҳужжатлари (устав, низом ва бошқалар) тайёрлаш
  • Тадбиркорлик субъектларининг товар, иш ва хизматларини Давлат харидларида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритишга кўмаклашиш
  • Тадбиркорлик субъектлари учун бизнес ғоялар ишлаб чиқиш ва уни амалга оширилишига кўмаклашиш
  • Хўжалик ва фуқаролик шартномалар шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги келгусида истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун зарар келитириб чиқишини олдини олиш мақсадида уларнинг тенглиги ва қонунийлигини кўриб бериш
  • Тадбиркорлик фаолиятида юзага келган муаммоли масалаларни қонуний ҳал қилиш мақсадида ваколатли орган раҳбарлари билан учрашувлар ташкил этишга кўмаклашиш ва унда тадбиркорлик субъекти вакили сифатида иштирок этиш
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, шунингдек тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботларни тайёрлаб бериш
Юридик ёрдам кўрсатиш:
  • Тадбиркорлик фаолиятига шартнома асосида бир марталик, йиллик ва доимий (барча турдаги шартномаларни, хусусан фуқаролик, хўжалик ва меҳнат шартномаларининг қонунийлигини кўриб бериш, муаммоли ҳолатлар юзасидан юридик маслаҳат бериш, судга даъво аризаларини киритиш ва суд ишда ҳамда давлат органларида вакил сифатида иштирок этиш ва бошқалар) юридик ёрдам кўрсатиш
  • Тадбиркорлик фаолияти бўйича ўтказилган ноқонуний текширишларни бекор қилиш юзасидан юридик хизмат кўрсатиш;
  • Маъмурий органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини бекор қилиш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги апелляция кенгашларида тадбиркорлик субъектининг манфаатларини ҳимоя қилиш
  • Тадбиркорлик субъектларини давлат органларининг ноқонуний қарорлари ва ҳаракатларидан ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича юридик ёрдам кўрсатиш;
  • Хўжалик ва фуқаролик шартномаларда белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик, лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиқадиган зарар, пеняни суд орқали ундириш бўйича юридик хизмат кўрсатиш;
  • Суд томонидан берилган ижро ҳужжатларини қонунчиликда белгиланган тартибда ижро этилиши юзасидан юридик хизмат кўрсатиш.
КЕЙСЛАР
Давлат харидлари натижаси бўйича ғолиб билан асосиз
шартнома тузилмганлик ҳолати бўйича тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинди
Консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйич тендер эълон қилинган, тендерда суғирта копманияси ғолиб бўлган, бироқ ғолиб билан шартнома тузиш рад этилган.

Шартнома тузишни рад этишга асос бўлган ҳолатлар бўлиб ўтган тендер ҳужжатларида мавжуд эмаслиги сабабли шартнома тузишни рад этиш ҳолати қонунбузилиш деб топилди ва ғолиб билан шартнома тузиш мажбурияти юклатилди.
ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАР
КЕЛИНГ, БАРЧА САВОЛЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛАЙЛИК
Илтимос, алоқа маълумотларингизни қолдиринг, сизга яқин орада қўнғироқ қиламиз