Биз сизнинг бизнесингизни тўсиқларсиз ривожлантириш учун кенг қамровли консалтинг хизматлари ва юридик ёрдам таклиф қиламиз
Бизнес ҳимоя — сизнинг бизнесингизни барча босқич ва йўналишларда тўлиқ ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳадир
Ушбу лойиҳа суд, адлия ва монополияга қарши органларда 10 йилдан ортиқ фаолият юритган юқори тажриба ва малакага эга бўлган ва бугунги кунда "Бизнес ҳимоя консалтинг хизмати" МЧЖ ҳамда "Lawyers family" адвокатлик бюросида ўз фаолиятини олиб бораётган адвокат ва мутахассислардан иборат жамоаси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, жамоа аъзолари интеллектуал мулк ҳуқуқлари, рақобат, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама, солиқ ва божхона, шунингдек тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид 40 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этган.
Лойиҳанинг мақсади — тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ноқонуний текширишлар, уларга нисбатан ноқонуний қарорлар қабул қилиниши, ноинсоф рақобат ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек тадбиркорларнинг мутлақ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, товар белгиларига нисбатан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга кўмаклашишдан иборат
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар
Батафсил маълумот олиш
Реклама қонунчилиги бўйича хизматлар
Кенг қамровли юридик хизматларни тақдим этамиз
Биз ноинсоф рақобатдан комплекс ҳимоя, интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш ва реклама кампанияларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга замонавий ёндашувни таклиф қиламиз
Рақобат қонунчилиги бўйича хизматлар
Тез орада
Тез орада
Тез орада
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар
Бизнесни ҳимоя қилишга қаратилган бошқа хизматлар
Батафсил маълумот олиш
Солиқ ва божхона қонунчилиги бўйича хизматлар
Батафсил маълумот олиш
Уларнинг айрим намунаси билан танишинг
2022 йилдан буён 200 дан ортиқ иш ютиб чиқилган
Йирик қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонанинг товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи ҳимоя қилинди
Қандолат маҳсулотлари бозорида обрўга эга бўлган компания ўз маҳсулотининг ташқи кўринишини товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказган. Аммо рақобатчи корхона ушбу белгига ўхшаш маҳсулотни бозорга чиқарган.
Амалдаги қонунчилик талаблари бузилган ҳолда, рақобатчи компания маҳсулотни ноқонуний равишда сотган. Ҳалол тадбиркорнинг ҳуқуқлари тегишли давлат органида ҳимоя қилиниб, қалбаки маҳсулотлар йўқ қилинди ва бозордан чиқарилди.
Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича тендер эълон қилинган, суғурта компанияси ғолиб бўлган, бироқ унга шартнома тузиш рад этилган.
Тендер ҳужжатларида шартнома тузишни рад этиш учун асос кўрсатилмагани боис, рад этиш ҳолати қонунбузарлик деб топилди. Натижада, ғолиб билан шартнома тузиш мажбурияти юкланди.
Давлат харидлари натижаси бўйича шартнома тузишдан асоссиз равишда бош тортилган ҳолда тадбиркор ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Реклама қонунчилиги бузилганлиги бўйича ишда тадбиркор манфаатлари ҳимоя қилинди
Банк хизматларини кўрсатувчи тадбиркорга нисбатан реклама қонунчилиги бузилганлиги юзасидан иш қўзғатилган.
Ишни кўриб чиқиш жараёнида маълум бўлишича, рекламада қонунбузарлик ҳолатлари мавжуд бўлмаган. Шу сабабли, тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмасдан иш якунланди.
Тадбиркорлик субъектининг асоссиз даромад (монопол юқори нарх) иши бўйича манфаатлари ҳимоя қилинди
Бозорда устун позицияни эгаллаб турган компанияга нисбатан 32,5 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад учун иш қўзғатилган.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш натижасида шунча маълум бўлдики, ушбу суммадан 28 млрд сўм етарлича асосларсиз ҳисобланган. Натижада, даъво суммаси 32,5 млрд сўмдан 4,2 млрд сўмгача камайтиришга эришилди.
Шартнома асосида фуқарога квартира 2023 йил декабрь ойида топширилиши керак эди, бироқ турли баҳоналар билан икки йил давомида объект топширилмаган.
Суд томонидан қурувчига квартирани топшириш ҳамда ҳар бир кечиккан кун учун 0,2% миқдорида пеня тўлаш мажбурияти юкланди.
Икки йилдан ортиқ вақт давомида бериб қўйилмаган квартира бўйича фуқаро ҳуқуқлари ҳимоя қилинди
Суд тартибида асоссиз ҳисобланган солиқ қарздорлиги бекор қилинди
Солиқ текшируви натижасида тадбиркорга 1,8 млрд сўм миқдорида қарздорлик ҳисобланган.
Маълум бўлишича, текширув аввал ўтказилган текширувни такрорлаган ва бу амалдаги қонунчиликка зид. Суд солиқ ҳисобини тўлиқ бекор қилди ҳамда асос бўлган ҳужжатларни ҳақиқий эмас, деб топди.
Фойдали маълумотлар
Саволга жавоб олиш учун уни босинг
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси судгача ва суд тартибида таъминланади. Ушбу вазифаларни қуйидаги органлар амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес-омбудсман) – тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувлари қонунийлигини назорат қилади, текширувлар тартибини бузганлик ва тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқишда йўл қўйилган қонунбузарликлар учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортади.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси – инсофсиз рақобат, картел келишувлари, товарлар, ишлар ва хизматлар эркин айланишини чеклаш ҳолатларини кўриб чиқади ва бузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – интеллектуал мулкни (ихтиро, товар белгиси ва бошқалар) ҳимоя қилишга оид апелляциялар ҳамда давлат хизматлари соҳасидаги маъмурий ҳужжатлар бўйича низоларни кўриб чиқади.
Бош прокуратура ва унинг тизими – тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва қонуний аралашиш билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни олиб боради.
Олий суд ва қуйи судлар – тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузувчи давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар қарорларини кўриб чиқади ва ҳақиқий эмас деб топади.
Бизнеснинг ҳуқуқий ҳимояси — барқарор фаолият кафолати. Акс ҳолда, бизнес банкрот бўлиши, мулкдан маҳрум бўлиши ва ҳатто жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Ҳимоя усуллари:
Бизнес ғояларини ҳимоя қилиш. Ғоя моддий бўлмаган актив сифатида рўйхатдан ўтказилгандагина ҳимояланади (муаллифлик ҳуқуқи, патент, товар белгиси ва бошқалар орқали).
Товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш. Рақобатчиларнинг қалбаки маҳсулотлари ва белгиларидан ҳимоя қилиш учун логотип, бренд, упаковка ва ҳ.к. 3 ой ичида рўйхатдан ўтказилиши керак.